Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айрим давлат идораларида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади — Президент фармони

Айрим давлат идораларида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлими ташкил этилади — Президент фармони

Фото: «News24»

Президентнинг “Ўзбекистоннинг Киберхавфсизлик стратегиясини белгилаш ва кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони қабул қилиниб, 2026–2030 йилларга мўлжалланган киберхавфсизлик стратегияси тасдиқланди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 апрелдан Адлия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасида Киберхавфсизликни таъминлаш бўлимлари ташкил этилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан ҳамда бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар киберхавфсизликни таъминлашга йўналтирилади.

Ҳужжатга мувофиқ, Давлат хавфсизлик хизмати миллий ахборот тизимлари ва ресурсларининг замонавий кибертаҳдидларга бардошлилигини ошириш мақсадида улардаги киберхавфсизлик камчиликларини аниқлаш бўйича мустақил экспертлар иштирокида танловлар ўтказиб боради.

Мазкур танловлар Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланадиган махсус электрон платформа орқали ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг