Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистон криптовалютани қонунийлаштирмоқчи

Қирғизистон криптовалютани қонунийлаштирмоқчи

Фото: Unsplash

Қирғизистон иқтисодиёт ва тижорат вазирлиги мамлакатда криптовалютани қонунийлаштириш ташаббусини илгари сурди. Вазирлик тегишли қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этди.

Қонун лойиҳасига кўра, «Виртуал активлар тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларга тегишлича ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади, жумладан:

  • криптобанк Қирғиз Республикаси Миллий банки криптобанк лицензияси асосида фаолият юритади;
  • мамлакат қонунчилигига «криптобанк», «криптобанк фаолияти» ва «криптобанк амалиётлари» каби тушунчалар киритилади.

Таъкидланишича, криптобанк жорий этилгач криптовалюталардаги транзакциялар ҳажми ошиб, солиқ тушумлари кўпаяди. Шунингдек, молиявий технологиялар соҳасида янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда, бу эса молиявий инновациялар марказларидан бири сифатида мамлакатнинг мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг