Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда давлат хизматчиларини ишга олиш компютерга топширилади

Қозоғистонда давлат хизматчиларини ишга олиш компютерга топширилади

Фото: Pexels

Коррупциянинг олдини олиш мақсадида Қозоғистонда «Б» корпуси учун давлат хизматчиларини ишга олишни компютер дастурига топшириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон давлат хизматлари агентлиги раиси Азамат Жолманов брифингда маълум қилди.

«Б» корпуси учун давлат хизматчиларини танлашни автоматлашган тизимга топшириш масаласини кўриб чиқяпмиз. Қарорни танлов комиссияси эмас, балки тизимнинг ўзи, танловнинг барча босқичларида тўпланган баллар асосида, чиқаради. Барча номзодларни тўлиқ автоматлаштириш ва анонимлаштириш орқали коррупцияни минималлаштирамиз. Қатнашчиларга тасодифий ID белгиланади», — деди Жолманов

Унинг айтишича, «Б» корпуси давлат хизматчилари (администрация давлат хизматчилари) тайинланишга қадар танловнинг бир нечта босқичларидан ўтказилади. Булар — қонунчилик бўйича билимни аниқловчи тест, шахсий сифатлар, иш соатлари акс этган рақамли ва вербал ахборот. Сўнгги босқич — суҳбат, якуний қарорни танлов комиссияси чиқаради.

Келгусида давлат хизматчиларини ишга олишдан танлов комиссиясини бутунлай четлатиш режалаштирилган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг