Қудуқлар маҳсулдорлигини оширишда АҚШ технологияларидан фойдаланилади
«Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2026» 28-халқаро кўргазма ва конференцияси доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси Абдуғани Сангинов АҚШнинг «Upwing Energy» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот аввалида «Ўзбекнефтгаз» томонидан америкалик ҳамкорлар билан муносабатларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Шунингдек, компания нефть-газ соҳасидаги илғор технологияларни жалб этиш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича изчил ишлар олиб бораётгани қайд этилди.

Музокаралар давомида жорий йил апрель ойида «Ўзбекнефтгаз», UNG Overseas ва Upwing Energy ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги келишув доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Асосий эътибор қудуқлар маҳсулдорлигини оширишга қаратилган замонавий технологияларни синов тариқасида жорий этиш масалаларига қаратилди. Шу мақсадда айрим қудуқларда пилот лойиҳаларни амалга ошириш ва ижобий натижаларга эришилган тақдирда, ушбу ечимларни кенг миқёсда татбиқ этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни изчил давом эттириш ва пилот лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича келишувга эришдилар.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Ахборот хизмати


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter