Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Claude AI «SpaceX»га ҳар ой 1,25 млрд доллардан тўлайди

Claude AI «SpaceX»га ҳар ой 1,25 млрд доллардан тўлайди

Фото: Reuters.com

«SpaceX» IPO ҳужжатларида маълум қилинишича, «Anthropic» 2029 йил майигача ҳар ой 1,25 млрд доллар тўлаб бериш бўйича келишув тузган. Бу «Reuters» ахборот агентлиги хабар берди.

Битим «Colossus» ва «Colossus II» сунъий интеллект дата марказлари қувватларидан фойдаланишни ўз ичига олади. Ҳужжатларга кўра, ҳар икки томон шартномани 90 кунлик огоҳлантириш орқали бекор қилиши мумкин. Шунингдек, қувватлар босқичма-босқич ишга туширилиши сабаб айрим тўловлар вақтинча камайтирилади.

Айни пайтда «SpaceX»нинг сунъий интеллект йўналиши зарар билан ишламоқда. Компания ҳисоботига кўра, мазкур сегмент март чорагида 818 млн доллар даромад олган бўлса-да, операцион зарар 2,5 млрд доллардан ошган.

Маълумот учун, «Anthropic» компанияси 2026 йилнинг июн ойида камида 10,9 млрд долларлик савдо ҳажмига эришиши кутилмоқда. Бу март ойида қайд этилган 4,8 млрд долларлик даромаддан икки баробардан кўп. Натижада компаниянинг иккинчи чорак операцион фойдаси 559 млн долларга етиши прогноз қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг