Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қурилиш соҳасида АКТни ривожлантириш маркази тузилмаси тасдиқланди

Қурилиш соҳасида АКТни ривожлантириш маркази тузилмаси тасдиқланди

Фото: «textman.ru»

«Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (69-сон, 08.02.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази тузилмаси тасдиқланди.

Қурилиш вазирига, зарурат бўлганда, марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Марказ директори ва ўринбосари қурилиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

Маълумот учун, Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази Президентнинг 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарорига асосан ташкил этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг