Рақамлаштириш таълимдан бошланади — Huawei
Ўзбекистондаги Huawei компанияси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида мамлакатдаги таълим муассасаларини рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида «data center»ни (маълумотлар маркази) ишга туширди.
Ўзининг корпоратив ижтимоий жавобгарлигини амалга ошириш доирасида, шунингдек, Ўзбекистондаги таълим соҳасига инновацион рақамли технологияларни жорий этиш мақсадида Huawei Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) билан биргаликда «data center» (маълумотлар маркази)ни ишга тушириш бўйича лойиҳани амалга ошириб, «ақлли» университет ва талабалар шаҳарчаси тизимларини келгусида қўллаш учун платформа яратди. Ушбу ечим модулли форматдаги Маълумотларни қайта ишлаш марказлари (МҚИМъларни) лойиҳасининг давоми ҳисобланади.
МҚИМларнинг модулли формати жуда кам электр энергияси сарфлаши ҳисобига жуда самарали бўлиб, маълум вақт оралиғида керакли миқдордаги энергия сарфини назорат қиладиган ақлли совитиш тизимига эга герметик шкаф билан таъминланади. Модул учун ягона бошқарув тизимини жорий этиш орқали мониторинг интуитив асосда стандарт терминал қурилмаси орқали амалга оширилади, бу IT мутахассисига бутун маълумотлар марказига янада самарали хизмат кўрсатиш имконини беради. Маълумотлар марказида «тезкор алмашув» тизими ҳам кўзда тутилган бўлиб, ҳатто ускуналарни алмаштириш ва қўшишда ҳам «ақлли» институтнинг барча тизимлари узлуксиз ишлашини таъминлайди.
«2021 йил ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди. Бу республикада ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш ва таълим тизимини рақамлаштириш билан бевосита боғлиқдир. Huawei компанияси кўп йиллардан буён, хусусан, «International House-Tashkent» академик лицейида биринчи «ақлли» синф хонаси очилишидан бошлаб, пандемия шароитида CloudLink Board ақлли тахтасини таълим тизимига жорий этиш бўйича пилот лойиҳани амалга оширишгача Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ҳар қандай фаолият соҳасини рақамлаштириш худди рақамли иқтисодиётни қуриш каби пойдевор қуйишдан бошланади. Ҳозир маҳаллий маълумотлар марказини қуриш учун ускуналарни бепул ўтказиш бўйича лойиҳани амалга оширишнинг айни вақти. Лойиҳа ТИҚХММИга маълумотлар базаси асосида «ақлли» институт ва «ақлли» талабалар шаҳарчасини ташкил этиш имконини беради. Институт ўз фаолиятини таъминлаши учун зарур бўлган барча дастурларни кенгайтириш, шунингдек илмий-тадқиқот лойиҳалари ва ишлари бўйича маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш тақдим этилган МҚИМнинг имкониятлари ҳисобига амалга оширилади», — деди Huawei Ўзбекистон компаниясининг корпоратив алоқалар бўлими раҳбари Даврон Азизов.
Huawei Ўзбекистон компанияси 20 йилдан буён инновацион технологияларни жорий этиш орқали ёш авлодни доимий қўллаб-қувватлаш ва истеъдодларни ривожлантириш тамойилларига асосланиб фаолият олиб бормоқда. 2020 йилда компания томонидан бир қатор ижтимоий ва таълим лойиҳалари, жумладан, Тошкент шаҳридаги иккита мактабни рақамлаштириш ускуналари билан таъминлаш ишлари, IT-муассасалари талабалари учун «Seeds for the Future» ўқув лойиҳаси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети билан ҳамкорликдаги «Ўзбекистоннинг АКТ шарҳловчиси» танлови, шунингдек, «Эзгу Амал» жамоатчилик фонди билан ҳамкорлик ишлари амалга оширилди. Унга кўра компания Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш бўйича ташаббусда иштирок этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter