Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли ўсиш: Mobiuz Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги тармоқларни ривожлантиришга 30 миллион доллардан ортиқ сармоя киритмоқда (видео)

Рақамли ўсиш: Mobiuz Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги тармоқларни ривожлантиришга 30 миллион доллардан ортиқ сармоя киритмоқда (видео)

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида Mobiuz тармоқларини модернизация қилишнинг биринчи босқичи натижаларига бағишланган расмий тадбир ўтказилди.

Мақсад — ҳудудларни рақамлаштириш

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Рақамли технологиялар вазирлиги ва "Ўзкомназорат" инспекциясининг ҳудудий бошқармалари вакиллари, Mobiuz ва ZTE Uzbekistan раҳбарияти ҳамда вакиллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Компаниянинг Урганч шаҳридаги Хизмат кўрсатиш маркази билан видеоконференсалоқа ўрнатилди.

Mobiuz мобил оператори инвестиция стратегиясини фаол амалга ошираётгани таъкидланди. Барча ҳудудларда рақамли инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли ва бизнес учун рақамли хизматларни жорий этиш бўйича давлат томонидан белгиланган йўналиш доирасидаги вазифалар муваффақиятли ҳал этилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида Mobiuz тармоқлари ва ускуналарини модернизация қилиш (SWAP лойиҳаси) бунинг яққол мисолидир. Лойиҳани амалга ошириш учун телекоммуникация технологиялари соҳасидаги жаҳон етакчиларидан бири - ZTE Corporation компанияси жалб қилинди.

Келажакка инвестиция

Тадбир иштирокчиларига SWAP лойиҳасининг биринчи босқичи натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги тармоқларни техник қайта жиҳозлаш лойиҳасининг умумий қиймати 30 миллион доллардан ортиқ бўлиб, ҳозирга қадар 13 миллион доллардан кўпроқ маблағ ўзлаштирилди.

SWAP лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида 314 та радиорелей оралиғи ва 268 та таянч станция алмаштирилди. 637 та янги таянч станция ишга туширилди.

Хоразм вилоятида 376 та радиорелей оралиғи ва 305 та таянч станция янгиланди. 593 та янги таянч станция ишга туширилди.

Натижа — икки минтақада етакчилик

Тадбир доирасида мобил интернет тезлигининг жонли ўлчовлари ўтказилди. Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикасида интернетнинг ўртача тезлиги 20 фоизга, интернет трафиги ҳажми эса 36 фоизга ошган. Хоразм вилоятида ҳам натижалар сезиларли - интернет тезлиги 33 фоизга, абонентлар томонидан яратилган интернет-трафик 34 фоизга ўсган.

Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази томонидан ўтказилган мустақил радиомониторинг натижалари ҳам буни тасдиқлайди. Унинг натижаларига кўра, Mobiuz Қорақалпоғистон ва Хоразмда мобил интернет тезлиги ва тармоқлар барқарорлиги бўйича етакчи деб топилди.

Тадбирда ушбу ютуққа эришишда Mobiuzнинг икки ҳудуддаги Техник бўлимлари мутахассисларининг ҳиссаси алоҳида таъкидланди. Фаол ходимларни фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш маросими ўтказилди.

Янада рақамлаштириш йўналиши

Келгусида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида SWAP лойиҳаси давом эттирилади ва кенгайтирилади. Шу билан бирга, бу Mobiuz мобил оператори томонидан амалга оширилаётган кўплаб йўналишлардан биридир. Жорий йилнинг август ойида компания Фарғона водийси шаҳарларида 5G технологиясини муваффақиятли ишга туширди. Барча ҳудудларда бир вақтнинг ўзида ўнлаб таянч станциялар ишга туширилмоқда.

Нукусдаги тадбир нафақат SWAP лойиҳасининг жорий натижалари тақдимоти, балки ҳудудлар ривожланишидаги янги босқичнинг рамзи бўлди. Mobiuz "Инсонларни бирлаштириб, инновациялар билан келажак сари интиламиз" қараши шунчаки шиор эмас, балки миллионлаб одамлар ҳаётини ўзгартирадиган аниқ ҳаракатлар эканлигини исботлади. Компания олдида янги лойиҳалар, янги технологик ечимлар, аҳоли учун янги имкониятлар турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг