Расман! «Huawei» ҳайратомуз смартфонини тақдим қилди

Huawei P20 Pro.
Кўзимиз ўрганган ва орқасида 2 та камера сенсори мавжуд смартфонлар ўтмишда қолди. Хитойнинг етакчи IT-компанияси бош камерасида 3 та сенсор мавжуд жаҳондаги илк смартфонни тақдим қилди, деб хабар берди «Терабайт» нашри.
Улардан бири 40 мегапиксел аниқлигидаги сурат олади ва 5 карралик гибрид яқинлаштириш технологиясини таклиф қилади. Ҳали бундай жиҳатга эга бирор муқобил смартфон мавжуд эмас.
Шу билан бирга, «Huawei P20 Pro»нинг нархи ҳам чакки эмас — 900 евро, яъни 1100 АҚШ доллари! Агар нисбатан арзонроғи керак бўлса, икки камерали «Huawei P20» флагмани ҳам бор. Қуйида янги девайслар билан батафсил танишамиз.
«Huawei P20 Pro»нинг жиҳатлари:
- Дисплей: 6,1-дюймли, OLED матрицали, FullHD+ сиғимли (2240x1080 пикселли) ва томонлар нисбати -- 18,5:9 стандартли;
- Чип: 8 ядроли, «сунъий ақл»га эга Kirin 970;
- Хотира: 6 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий;
- Камера: 16 Мп + 20 Мп + 40 Мп, f/1.6 + f/1.8 + f/2.4, 5 карралик яқинлаштириш, олд камера 24 Мп, олд камерада ҳам портрет режими бор;
- Аккумулятор: 4000 мА соат;
- Операцион тизим: Android 8.1 Nougat'нинг ўзлаштирилган EMUI 8.1 прошивкаси;
Камера
- Бош камераси 3 та модулдан иборат бўлган жаҳоннинг илк камераси.
- 16 Мп сиғимли сенсор стандарт режимларда суратга олади;
- 20 Мп сиғимли модул эса оқ-қора суратларни юқори аниқликда олади;
- 40 Мп сиғимли камера эса рангли ва катталашган фокусдаги суратлар олишга мўлжалланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter