Робот-стоматолог биринчи марта одамнинг тишини даволади
Бостон (АҚШ)да сунъий интеллект ёрдамида ишловчи робот-стоматолог илк маротаба одамни даволади. Темиртанли тиш дўхтири вазифани шифокор ҳамкасбидан саккиз баравар тезроқ уддалагани эътиборга лойиқ.
Сунъий онгли роботнинг биринчи вазифаси қолип олиб тиш ясаш эди. Одатда бу вазифа учун тахминан икки соат ва стоматолог ҳузурига икки марта бориш талаб этилади. Робот эса 15 дақиқада шу ишни бажарди, деб ёзди New Atlas.
Ишланма муаллифларига кўра, бу робот кариесни автомат тарзда 90 фоиз аниқликда топади ва 3D-сканер билан оғиз бўшлиғи батафсил моделини ярата олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter