Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Samsung» ютқазди. Энди «Apple»га 539 миллион доллар жарима тўлаши лозим

«Samsung» ютқазди. Энди «Apple»га 539 миллион доллар жарима тўлаши лозим

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Калифорния суди «Samsung» компанияси зиммасига патент қоидаларини бузганлиги учун «Apple» корпорацияси ҳисобига 539 миллион доллар тўлаш мажбуриятини қўйди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru» хабар берди.

Судда Жанубий Корея компанияси смартфон дизайнига боғлиқ учта патентни бузганлиги аниқланган — гап телефон корпуси бурчакларининг ёйсимонга айлантирилиши, олд панель ғилофи ва экрандаги дастурлар белгиси савати ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, «Samsung» қурилма ишлаш принципини ҳимоя қилувчи иккита патентни бузишда айбланди.

«Samsung» адвокати Жон Квиннинг маълум қилишича, суднинг ушбу қарори «етарлича далиллар билан асосланмаган» ва компания унинг қарори устидан шикоят қилади.

«Apple» эса бошқача фикрда. «Биз дизайнимиз қийматига ишонамиз ва мижозларимиз завқланадиган инновацион маҳсулотларни яратиш учун жамоаларимиз доимо ишламоқда», — дейди Америка корпорацияси.

Икки компания ўртасидаги суд можароси 2011 йилда бошланган. Ўтган йилнинг ноябрида АҚШ Олий суди ҳам «Apple» ёнини олган. Жанубий Корея компанияси «iPhone»нинг машҳур бир нечта функциясини бузишда айбдор деб топилганди. «Samsung»га 119,6 миллион доллар жарима тўлаш мажбурияти қўйилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг