Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов имконияти чекланган ўқувчиларга IT-марказларга бепул йўлланма берди

Шерзод Шерматов имконияти чекланган ўқувчиларга IT-марказларга бепул йўлланма берди

Бугун, 12 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабида бўлди.

АКТ вазири бу ерда таҳсил олаётган 350 нафар имконияти чекланган ўқувчилар билан суҳбатлашиб, ахборот технологиялари фанларини ўқитилиш жараёни ва моддий техник таъминоти билан танишди.

Мазкур касб-ҳунар мактабининг «Рақамли технологиялар» кафедрасида таҳсил олувчи иқтидорли ўқувчилар билан суҳбатлашиб, ахборот технологиялари соҳасида бажараётган амалий дастурий ишлари бўйича фикр алмашди.

АКТ вазири Битирувчи ёшларни келажакдаги соҳалари бўйича аввало жамиятимиз учун керакли мутахассис бўлишлари ҳамда моддий жиҳатдан ўзларини таъминлай олишлари кераклиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, билим салоҳиятларини янада ошириш ва амалий кўникмаларни ривожлантириш мақсадида ўқувчиларга Фарғона вилоят IT-марказларида бепул таълим олишлари учун сертификат ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг