Тайванда OnePlus бош директорини ҳибсга олиш учун ордер берилди
Тайван прокуратураси 13 январ куни OnePlus ҳаммуассиси ва бош директори Пит Лауга айблов эълон қилиб, уни ҳибсга олиш учун ордер берди.
Тадбиркор маҳаллий, яъни тайванлик муҳандисларни ноқонуний ёллашда айбланмоқда. Хитой компаниялари маҳаллий аҳолини ёллаш учун Тайван ҳукуматидан рухсат олиши керак, аммо OnePlus буни қилмаган.
Тайван расмийлари мамлакатдан ақлли одамларнинг чиқиб кетишига қарши шу йўл билан курашмоқчи.
OnePlus — жаҳон бозори учун смартфонлар ишлаб чиқарувчи Хитой компанияси (Oppoнинг бўлинмаси ҳисобланади). 2013 йил декабрида асос солинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter