Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги IT-Парк қошида академия очилади

Тошкентдаги IT-Парк қошида академия очилади

Фото: IT-Парк

2019 йил 25 сентябрь куни «Digital Uzbekistan» форуми доирасида IT-Парк директори Фарҳод Ибрагимов технопарк қошида IT-академиясининг очилиши ҳақида, шунингдек, барча IT-марказларга тақдим этилиши мумкин бўлган имтиёзлари ҳақида эълон қилди.

Хусусан, ўз нутқини ўқув бўлимига қаратган ҳолда, Фарҳод Ибрагимов шу йил октябр ойида IT-Паркда IT-академиясининг биринчи курси очилишини, унда барча хоҳловчилар дастурлаш бўйича билим олишлари мумкинлигини айтди.

IT-академиясининг асосий мақсади иш берувчиларнинг талабларига жавоб берадиган сифатли таълимни тақдим этиш, малакали мутахассислар ва ўқитувчиларни етиштириб чиқаришдир. IT-академияси IT-мутахассислари учун таълим дастурларини, технологик платформани ва нетворкингни бирлаштирган экотизимни яратмоқда.

Ҳар йили IT-академияси дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, дастурий таъминотни синовдан ўтказиш, веб-дизайн, бизнесни таҳлил қилиш соҳаларида камида 1500 нафар мутахассис етиштириб чиқариш режалаштирмоқда. Турли хил мураккаблик даражасидаги ўқув курслари ҳам ўзбек тилида ўтказилади.

«Биз Ўзбекистонни инсон капитали етарли бўлган майдон сифатида белгилаймиз. Бизнинг Республикамизда иқтидорли ёшлар жуда кўп, аммо уларнинг ҳаммасида ҳам билим олиш имконияти мавжуд эмас. Биз IT-хизматларини экспорт қилиш билан шуғулланмоқчимиз, шунинг учун биз нафақат катта миқдордаги инсон капиталига, балки сифатли инсон ресурсларига эга бўлишимиз керак. IT-мутахассисларига талаб ҳар йили ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, битирувчилар сони кўпаймоқда, аммо бу етарли эмас. Агар биз чет эллик таниқли компаниялар бизда ўз ваколатхоналарини очишини ва IT-маҳсулотларини экспортга чиқаришини истасак, биз хусусий секторни жалб қилиш йўли билан, Ўзбекистон Республикасининг IT-маҳсулотлари бозорига чиқарилаётган IT-мутахассисларнинг сони ва сифатини оширишимиз лозим», – деди IT-Парк директори.

Фарҳод Ибрагимов бир неча бор таъкидлаганидек, 2019 йил 15 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 589-сонли қарори чиққанидан сўнг, IT-Парк резидентларига бир қатор имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилди. Хусусан, IT-Парк резидентлари 2028 йил 1 январгача барча турдаги солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан, шунингдек ягона ижтимоий тўловлардан озод қилинган. Ушбу қарорнинг муҳим томони шундаки, IT-ўқув марказлари IT-Парк резиденти мақомини олишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг