Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ucell ўз қамровини катта ва кичик шаҳарларда кенгайтирмоқда (видео)

Ucell ўз қамровини катта ва кичик шаҳарларда кенгайтирмоқда (видео)

Ucell компанияси Бухоро, Самарқанд, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида коммуникацияларни яхшилаш ишларини давом эттирмоқда. 2023 йилда Ucell мобил тармоғи объектлари сони 18 фоизга ошди. Мамлакат бўйлаб барча база станцияларини тўртинчи авлод коммуникациялари билан жиҳозлаш якунланди.

Ucell Техник департаментининг Интеграциялашган ечимлар гуруҳи раҳбари Жалолиддин Бойқулов янги база станцияларини ўрнатишнинг афзалликлари ҳақида маълумот бериб ўтди.

«Ўтган йили Ucellнинг 60 та янги савдо офислари очилди: ҳозирда барча вилоят ва шаҳарларда компаниянинг 140 та замонавий, технологик жиҳатдан илғор чакана савдо шохобчалари фаолият кўрсатмоқда», – деди Жалолиддин Бойқулов.

Бухоро вилояти М37 халқаро автомагистралнинг Ғиждувон туманидаги автомобил йўли узоқ йиллар давомида юқори сифатли мобил алоқадан маҳрум эди. Муаммо энди ҳал қилинди. Яқин келажакда Ucell юқори тезликдаги LTE тармоғини ишга туширади.

«Биз ушбу станция қурилишини иккинчи чоракда бошлашни режа қилган эдик, ҳозирда эса қурилиш режасидан олдиндамиз ва уни яқин бир ой ичида ишга туширишни режалаштиряпмиз», – деди бу борада Ucell-Бухоро минтақавий директори Меҳриддин Мухамедов.

Дунёдаги энг қадимий шаҳарлардан бири бўлмиш Самарқанднинг юраги – Регистон майдонига ҳар куни минглаб хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюришади. Тарихий ҳудудда максимал қулайликни таъминлаш учун шаҳар меҳмонларига Ucell томонидан бешинчи авлод мобил алоқа технологиялари таклиф этилади.

«Сайёҳлик марказларимизда, жумладан, Регистонда ҳам 5G алоқаси ўрнатилган. Жорий йилда Ucell компанияси томонидан шаҳар ичида ва сайёҳлик марказларида, шунингдек, Самарқанд шаҳридаги аэропорт ва меҳмонхоналарда 29 та 5G станцияси қурилди», – дея туристик шаҳарда олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берди Каттақўрғон ҳудудий бош муҳандиси Ориф Тоирхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Самарқандда биринчи марта юқори тезликдаги 5G интернетни қўллаб-қувватловчи 21 та янги база станциялари фойдаланишга топширилган эди. Жорий йилда Ucell яна 29 та шундай станция ўрнатди.

Шунингдек, 2023 йилда 1172 та антенна мачта иншоотлари қурилиб, 2449 таси модернизация қилинди. Жами 7233 та янги база станциялари тижорат мақсадларида фойдаланишга топширилди. Бу рақамларнинг барчаси алоқани яхшилаш бўйича узлуксиз ишлар олиб борилаётганидан далолат беради, шу сабабга кўра 9 миллион абонент Ucell мобил операторини афзал кўрмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг