Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UZ домени номлари сони 65 мингтадан ошди

UZ домени номлари сони 65 мингтадан ошди

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар беришича, 2018 йил UZ домени ҳудуди учун ўсиш йили бўлди.

Ҳудудда 2018 йили домен номлари ўсиш суръати 24,1 фоизни ташкил этди, 23 мингдан ортиқ янги домен номи рўйхатга олинди, фаол доменлар сони 65 мингтадан ошди.

2018 йилнинг 20-21 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри Осиё-Тинч океани минтақаси юқори даражадаги доменлар миллий ассоциацияси — APTLD (Asia Pacific Top Level Domain Association)  — Osiyo Tinch okeani mintaqasi yuqori darajadagi domenlar milliy assotsiatsiyasi (Asia Pacific Top Level Domain Association)нинг 20-юбилей сессиясига мезбонлик қилди.

Бундан ташқари, «UZINFOCOM ягона интегратори» МЧЖнинг домен номларини рўйхатга олувчи сифатида фаолияти тўхтатилиши 2018 йилдаги стратегик қарорлардан бири бўлгани таъкидланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг