Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

UZINFOCOM рақамли ҳамкорлик чегараларини кенгайтирмоқда

UZINFOCOM рақамли ҳамкорлик чегараларини кенгайтирмоқда

17 декабр куни Uzinfocom ҳамда Қирғизистон Республикаси Президенти Ишлар бошқармаси ҳузуридаги «Кизмат» давлат муассасаси вакиллари ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар бугунги кундаги ўзаро алоқаларни муҳокама қилиб, давлат хизматлари ва туризм соҳасини рақамлаштириш борасидаги ҳамкорликнинг келгуси истиқболларини белгилаб олдилар. 

UZINFOCOM ва «Кизмат» рақамли хизматлар хавфсизлиги ва қулайлигини оширишга хизмат қилувчи MYID маҳсулоти негизида масофавий биометрик идентификатсия ечимларини жорий этиш доирасида муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқда. 

Давлат секторига замонавий рақамли ечимлар ва инновацион ёндашувларни татбиқ этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Қирғизистон томони туризмни рақамлаштириш йўналишини биргаликда ривожлантиришга қизиқиш билдирди. Муҳокама давомида UZINFOCOM туристик хизматлар сифатини ошириш, ички жараёнларни оптималлаштириш ва фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш учун рақамли платформа ҳамда сервислардан фойдаланишни кўзда тутувчи махсус лойиҳанинг дастлабки босқичларини тақдим этди. 

Учрашув якунига кўра, томонлар ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар, ҳамда замонавий рақамли ечимларни яратиш ва амалий тажриба алмашишга қаратилган қўшма ташаббусларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг