«Xiaomi» тўхтатилади, ўрнига нима чиқади?
«Xiaomi» компанияси ҳозир бор эътиборини янги «Poco» брендига қаратган. Бренднинг «биринчи рақамли» «POCOPHONE F1» смартфони «Snapdragon 845» процессорида ишлайди. Бу ҳақда «Astera» хабар бермоқда.
Айтишларича, бу компаниянинг флагман процессор ўрнатилган энг арзон смартфони бўлади ва уч кундан кейин Ҳиндистонда сотувга чиқарилади.
Муҳим маълумот: айрим хабарларга кўра, энди глобал бозор учун «Xiaomi» бренди остида смартфонлар чиқмайди, бунинг ўрнига «Poco»ни кўрамиз. «Financial Express» маълумотига кўра, «Xiaomi» бренди остида смартфонлар фақат Хитой ички бозори учун чиқади. Бир ҳисобда тўғри қарор, чунки ҳанузгача бу ном қандай талаффуз қилинишини ҳеч ким билмайди: Хитойнинг ўзида ҳам айрим жойларда «Сяоми», яна бошқа жойларида «Шаоми» (жуда юмшоқ «ш») дейишаркан. Биринчи ҳарфининг ўзи гангитиб қўйгани учун биз бу телефонни кўпинча «редми» деймиз...
Янги бренд ҳақидаги барча тафсилотлар 22 август куни «POCOPHONE F1» тақдимотида маълум бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter