Хитойда интернет тезлиги бўйича янги жаҳон рекорди ўрнатилди
Хитойда hollow-core fiber технологияси асосида 206,5 км масофада 51,3 Тбит/с тезликда маълумот узатиш бўйича янги рекордли синов ўтказилди.
Бу ҳозиргача қайд этилган энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Рекордга hollow-core fiber — ичи бўш янги авлод оптик толаси ёрдамида эришилди.
Анъанавий оптик толаларда ёруғлик шиша орқали ҳаракатланса, мазкур технологияда сигнал ҳаво канали орқали узатилади. Бу эса кечикишларни камайтириб, маълумот алмашинувини янада тезлаштиради.
Таққослаш учун: 51,3 Тбит/с тезлик бир сонияда:
- Full HD сифатдаги 6400 та видеони;
- 1,5 миллионта фотосуратни;
- ҳар бири 50 ГБ бўлган 120 тадан ортиқ компютер ўйинини юклаб олиш имконини беради.
Мутахассислар фикрича, ушбу технология келажакда сунъий интеллект, булутли ҳисоблаш ва улкан маълумотлар инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter