Абдуқодир Ҳусанов жаҳон чемпионатининг энг тезкор футболчилари учлигидан жой олди
2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатнинг илк турида энг юқори тезлик кўрсатган футболчилар рейтинги эълон қилинди. Рўйхатдан Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олган.
FIFA маълумотларига кўра, турнирда ҳозиргача энг юқори тезликни Австралия терма жамоаси ҳимоячиси Жордан Бос қайд этган — у 36,7 км/соат тезликда ҳаракатланган.
Абдуқодир Ҳусанов эса 36,5 км/соат тезлик билан турнирнинг энг тезкор футболчилари қаторида Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси ва «Манчестер сити»даги жамоадоши Эрлинг Ҳоланд билан бир хил натижа кўрсатди. Иккала футболчи ҳам умумий рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Килиан Мбаппе, Сон Ҳён Мин ва Педру Нету каби дунёнинг машҳур тезкор футболчилари эса бу сафар етакчи учликдан ортда қолди.
Кучли ўнталикдан қуйидаги футболчилар ўрин олди:
- Жордан Бос (Австралия) — 36,7 км/соат
- Эрлинг Ҳоланд (Норвегия) — 36,5 км/соат
- Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон) — 36,5 км/соат
- Муҳаммад Туре (Австралия) — 35,8 км/соат
- Райан Гравенберх (Нидерландия) — 35,6 км/соат
- Алан Минда (Эквадор) — 35,5 км/соат
- Сон Ҳён Мин (Жанубий Корея) — 35,2 км/соат
- Жед Спенс (Англия) — 35,2 км/соат
- Килиан Мбаппе (Франция) — 35,1 км/соат
- Педру Нету (Португалия) — 34,8 км/соат
- Эсмир Байрактаревич (Босния ва Герцеговина) — 34,8 км/соат


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter