Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада аянчли ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Фарғонада аянчли ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида «Дамас» ва юк машинаси иштирокида содир бўлган аянчли ЙТҲ видеоси тарқалди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Бувайда туманида «Дамас» ва «DAF» русумли юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Дамас»нинг икки йўловчиси воқеа жойида, ҳайдовчи эса шифохонада вафот этган. Яна бир йўловчи турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг