Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ ва Россия ҳукумати россиялик «Қуроллар лорди»ни баскетболчига алмаштирди

АҚШ ва Россия ҳукумати россиялик «Қуроллар лорди»ни баскетболчига алмаштирди

Кеча, 8 декабрь куни Россия ва АҚШ ҳукумати АҚШда ноқонуний қурол савдосига уриниш ва террорни қўллаб-қувватлаганликда айбланган россиялик Виктор Бутни Россияда гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланган америкалик баскетболчи Бритни Гринерга алмаштирди. Бу ҳақда «Lenta.ru» Россия ТИВга таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, маҳбуслар алмашинуви 8 декабрь куни Абу-Даби аэропортида бўлиб ўтган.

Икки мамлакат ҳукуматлари узоқ вақт давомида Боутни озод қилиш бўйича музокаралар олиб боришди, аммо штатлар россияликни айирбошлаш схемасига қўшишни қатъиян рад этишди. Натижада улар судланган америкалик баскетболчи Грейнерни алмашиш бўйича келишиб олишган.

Бут ва Грейнер айирбошлаш жараёнидан олдин афв этилган ва шунинг учун уларнинг ўз мамлакатларида жазони ўташига ҳожат йўқ, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Виктор Бут Америка қамоқхонасида тахминан 10 йил ўтирганидан сўнг ватанига қайтди. Виктор Бут дунёдаги энг йирик ноқонуний қурол сотувчилардан бири ҳисобланади ва унга «Қуроллар лорди» лақаби берилган.

2012 йилда АҚШ суди Виктор Бутни Қўшма Штатлар террорчи ташкилот деб ҳисоблаган Колумбия инқилобий қуролли кучларига қурол сотиш бўйича тил бириктиргани учун 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Ўз навбатида, Бритни Грейнер 2022 йилнинг февраль ойида Москванинг Шереметево аэропортида оз миқдорда хеш мойи солинган электрон сигарет олиб юргани аниқланганидан сўнг ҳибсга олинган. У Россия суди томонидан тўққиз йилга колонияга ҳукм қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг