Метан газ қуйиш шохобчаларида UGaz тизими тўлиқ ишга тушмоқда! Унинг афзалликлари нимада?
Йил сўнгигача барча метан газ қуйиш шохобчаларини 100 фоиз назоратга олувчи UGaz тизими тўлиқ ишга тушади! Унинг афзалликлари нимада?
Сўнгги йилларда жорий этилган АСКУЭ ва АСКУГ тизими туфайли одамлар электр энергия ва газ учун қарз бўлиш у ёқда турсин, олдиндан тўлов қилишмоқда.
Аммо бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда нақ 91 мингта хонадоннинг йиллик истеъмолига тенг бўлган табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юз бергани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Ачинарлиси, бу ҳолат айрим метан газ қуйиш шохобчаларида амалга оширилмоқда. Вазиятни ўнглаш учун UGaz тизими ишга туширилмоқда! Xabar.uz ушбу тизим борасидаги бир қатор саволларга жавоб олди:
🔺️Хўш, жорий йил аввалидан буён нечта газ қуйиш шохобчалари ушбу тизимга уланди?
🔺️Шохобчаларни UGaz тизимига улаш ишлари бошлангандан кейин табиий газ билан боғлиқ ўғриликлар сони неча фоизга камайди?
🔺️Нима учун рақамли тизимга уланиш ишлари чўзилди?
🔺️UGaz тизимига уланиш юридик шахслар, жумладан, ёқилғи қуйиш шохобчалари эгалари иш жараёнларини масофадан туриб кузатиб бориш ва қиш мавсумида шохобчаларда тез-тез кузатиладиган портлаш ҳолатларининг олдини олишда қанчалик муҳим аҳамиятга эга?
Шу ва шу каби саволларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзэнергоинспекция бошқармаси бошлиғи Дилшод Каримов жавоб берди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter