Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Самарқандда ДСИ ходими пора билан қўлга тушди

Самарқандда ДСИ ходими пора билан қўлга тушди

Фото:«Xabar.uz»

Самарқанд шаҳар Давлат солиқ инспекцияси ходими А. Б. пора билан қўлга тушди.

Воқеликни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органдаги манбамиз тасдиқлади.

Айтилишича, ДСИ ходими хусусий тадбиркорга тамаки ва спиртли маҳсулотлар билан ноқонуний савдо қилиши учун «кришалик»ни таклиф этиб, эвазига 300 АҚШ доллари сўраган. Тадбиркор ҳам аноий эмас экан: «таклиф»га гўёки розилигини билдириб, бу ҳақда дарҳол тегишли органга мурожаат қилади. Натижада  куни кеча - 18 октябрь куни солиқчи «келишилган» пулни олаётган пайтда нақд жиноят устида қўлга олинади. 

Манбамизга кўра,мазкур ҳолат бўйича ДСИ ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси  (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring