Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лондон аэропорти COVID-19 авж олиши сабаб 160 та рейсни бекор қилди

Лондон аэропорти COVID-19 авж олиши сабаб 160 та рейсни бекор қилди

Лондоннинг Гатвик аэропорти маъмурияти диспетчерларнинг коронавирус инфекцияси билан оммавий касаллангани сабабли 160 дан ортиқ рейслар бекор қилинди.

1 октабрга қадар парвозлар сони кунига 800 тагача чекланди. Бундай қарорга Британия ҳаво ҳаракатини бошқариш хизмати NATS билан маслаҳатлашган ҳолда келинди, деб ёзади Straits Times.

Ушбу кунлик чеклов сўнгги дақиқаларда парвозларни бекор қилиш ва кечикишларнинг олдини олишга ёрдам беради, шу билан бирга, NATS касаллик ва ходимлар етишмаслиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга уринади.

Қайд этилишича, аэропорт назоратчиларининг қарийб 30 фоизи касаллик туфайли ишга чиқа олмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг