Суриядан аёллар ва болалар қайтарилди – «Меҳр-3» операцияси
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бевосита назорати остида бугун «Меҳр» операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди.
Суриянинг жанговар ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар юртдошларимиз, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар Ватанимизга қайтарилди.
Бу инсонлар эндиликда барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилиб, иссиқ овқат ва кийим кечак билан таъминланади. Мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади.
Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.
Келгусида эса уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга тўлақонли ижтимоий мослашуви учун зарур шарт-шароитлар яратилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Меҳр-1» ва «Меҳр-2» инсонпарварлик операцияларида Сурия ва Ироқдан юзлаб аёллар ва болалар қайтарилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter