Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОАВ: АҚШ Россияга жиддий талаб қўйди

ОАВ: АҚШ Россияга жиддий талаб қўйди

Бугун АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Маълумотларга кўра, Россияда яқинда қўлга олинган Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович суҳбатнинг асосий мавзуси бўлган, дейилади хабарда.

Энтони Блинкен  Россия томонидан Эван Гершкович ва Пол Уиланни зудлик билан озод қилишни талаб қилган.

Суҳбатнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча очиқлангани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Wall Street Journal мухбири Эван Гершкович Россия жосусликда айбланиб ушланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг