Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Собиқ ҳарбий 7 ёшли қизалоққа тегажлоғлик қилгани учун 18 йилга қамалди

Собиқ ҳарбий 7 ёшли қизалоққа тегажлоғлик қилгани учун 18 йилга қамалди

2023 йил 20 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида Х. А.га (1968 йилда Тошкент вилоятида туғилган, нафақада, муқаддам Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисми билан судланган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг раиси Ш. Бакаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Х. А. Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларида ўтаттирилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойи бошида у 7 ёшли қизнинг ортидан кўпқаватли уйнинг подъездига кириб, уни қўрқитиб, ахлоқсиз ҳаракатларни содир эта бошлаган. Ушбу ҳужум уй аҳолиси томонидан ўрнатилган камералар томонидан қайд этилган.

Қиз ота-онасига бўлган воқеани дарҳол айтиб бериб, улар зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Эркак 24 соат ичида ҳибсга олинган.

NeMolchi.uz лойиҳаси хабарига кўра, у аввал ҳам вояга етмаганларга нисбатан уятсиз хатти-ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг