Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Солиқчиларни 15 йил алдаб юрган миллиардер фош бўлди

Солиқчиларни 15 йил алдаб юрган миллиардер фош бўлди

Иллюстратив фото

Энг бой афроамерикалик Роберт Смит 15 йил давомида ёлғон декларациялар тўлдириб, солиқ тўлашдан қочиб юрганини тан олди. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар берди.

АҚШ прокуратураси талқинича, солиқчиларга фириб бериш учун Смит чет эл компаниялари ва траст фондларидан фойдаланиб келган. Таъкидлаш ўринлики, миллиардер қилмиши учун суд таъқибига олинмади, негаки, бошқа бир тадбиркор — Роберт Брокман иши юзасидан ҳукумат билан ҳамкорликка кўнган. Брокманни «солиқ тўламаслик бўйича чемпион» дейиш мумкин — 2 миллиард доллар тўлаши шарт.

Роберт Смит эса солиқчилардан 140 миллион доллар атрофида «қарздор».

Роберт Смит. Фото: «Answersafrica»
  • Маълумот учун: Роберт Смит $5 млрд. бойлиги билан «Forbes»нинг ўтган йилги рейтингида жаҳонда 355-ўринни банд этган. Асосий бизнеси — «Vista Equity Partners» инвестиция жамғармаси. Пулини асосан дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компанияларга тикади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг