Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

248-соатдаги мўъжиза: 17 ёшли қиз вайроналар остидан тирик чиқди

248-соатдаги мўъжиза: 17 ёшли қиз вайроналар остидан тирик чиқди

Туркиядаги зилзиладан кейин 10 кун давомида Алейна Олмез вайроналар остида мўъжизавий тарзда омон қолди.

У бугун эрталаб зилзила эпицентрига яқин жойлашган Қаҳраманмарашда қутқариб олинди.

Туркия ва Сурияда 42 мингдан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган кучли зилзиладан 248 соат ўтиб, Туркия жанубида қулаган бино вайроналари остидан 17 ёшли қиз тирик ҳолда олиб чиқилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, омон қолганларнинг аксарияти фалокатдан кейин 72 соат ичида қутқарилади. Уч кундан сўнг, омон қолиш даражаси кескин пасаяди, чунки вайроналар остида қолганлар сувсизланиш, ҳаво етишмаслиги ёки титроққа дучор бўлиб, нобуд бўлишади.

Аммо бу қиз ўн кун давомида тонналаб бетон ва металл бўлаклари остида қолиб кетса-да, мўъжизавий тарзда омон қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг