Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони яна кўпаймоқда (видео)

Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони яна кўпаймоқда (видео)

Афғонистоннинг бир неча вилоятида 22 июнь куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 1,5 мингга яқинлашган, 2 минг одам яраланган.

Al Jazeera телеканали хабарига кўра, аввалроқ мингга қурбон ҳақида айтилган, қидирув-қутқарув ишлари натижаларига қараб ўзгариши мумкинлиги билдирилганди.

Зилзила Пактика, Хост, Лагман, Ғазни, Логар ва Кобулда юз берган. Маҳаллий ҳокимият 6,1 балли шкала деб баҳолаган бўлса, АҚШ геология хизматининг маълум қилишича, зилзила камида 2 марта содир бўлган: 5,9 ва 4,5 магнитудали. Бир неча юзлаб уйлар, Хост вилоятининг ўзида 600 та уй вайрон бўлган.

Айтилишича, зилзила 10 км. чуқурликда рўй бергани учун ҳам унинг оқибатлари аянчли бўлмоқда.

«Толибон» ҳукумати жабрланглар оиласига 1 млрд. афғони (11 млн. доллар) ёрдам пули ажратган. Шунингдек, Афғонистон амири Ҳайбатулла Охунзода халқаро ташкилотлардан кўмак сўраган.

Хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар оилаларининг ҳар бирига 100 минг афғонидан (1116 доллар), жароҳат олганларга 50 минг афғонидан маблағ тарқатилади. Айни пайтда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жамоаси воқеа жойида вазиятни назоратга олиб турибди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги мазкур фожиа юзасидан баёнот бериб, афғон халқига ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг