Африкада президент ўз қўриқчилари томонидан қўлга олинди
Нигерда президент гвардияси хизматчилари давлат раҳбари Муҳаммад Базумни ҳибсга олди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
Мамлакат армияси исёнчилар билан музокаралар олиб боришга уринди, бироқ улар президентни қўйиб юборишдан бош тортган.
Давлат раҳбарининг маълум қилишича, алоҳида қўриқчилар «Миллий Қуролли Кучлар ва Миллий гвардия қўллаб-қувватлашига беҳуда умид қилиб, қўзғолон кўтарганлар».
Aрмия исёнчиларга ҳужум қилишга шай тургани маълум қилинган. Президент девони ҳам жаноб Базум ва унинг оиласи яхши аҳволда эканини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter