Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алексей Арестович нега истеъфога чиқди?

Алексей Арестович нега истеъфога чиқди?

Алексей Арестович.

Фото: Focus.ua

Украина президенти офиси Алексей Арестовичнинг офиснинг штатдан ташқари маслаҳатчиликдан истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини қабул қилди. BBC ёзишича, Владимир Зеленскийнинг матбуот  котиби Сергей Никифоров шундай баёнот берди.

Аввалроқ Арестович президент офиси маслаҳатчиси лавозимидан кетиш учун ариза ёзганини ижтимоий тармоқларда маълум қилганди. Днепрдаги тураржой биносига Россия ракетаси келиб урилиши оқибатлари ҳақида текширилмаган маълуот тарқатгани маълум бўлгач, у шу қарорга келган.

Фейгин Live ютуб-каналидаги эфир чоғи Арестович Днепрдаги кўп қаватли уйни вайрон қилган ракетани Украинанинг ҳаво ҳужумига қарши кучлари уриб туширган, дея нотўғри маълумот берган. Шундан сўнг Россиянинг аксарият ОАВлари Арестовичнинг ушбу сўзларини иқтибос келтирди.

Кейинчалик эфирга чиққан Арестович кечирим сўраб, хатога йўл қўйишини чарчоққа йўйганди.

Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчукнинг таъкидлашича, Украина қуролли кучлари ихтиёрида «ушбу тоифадаги ракеталарни уриб туширишга қодир қурол йўқ».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг