Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов ҳақидаги мақолалар таҳрирланди

Алишер Усмонов ҳақидаги мақолалар таҳрирланди

Германиянинг етакчи ОАВлари миллиардер Алишер Усмонов ҳақидаги мақолаларини яна бир бор таҳрирлашга мажбур бўлди, деб ёзмоқда Berliner Zeitung нашри.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Бавариядаги бир нечта уйда кенг кўламли тинтувлар ўтказилган эди. Немис матбуоти уларни 2022 йил февралидан бери Европа Иттифоқи санкциялари остида қолаётган Алишер Усмонов билан боғлаган.

Хусусан, Германиянинг энг йирик DPA ахборот агентлиги ўз ҳисоботида тинтув қилинган «Тегернсее кўли бўйидаги уй»нинг эгаси Алишер Усмонов эканлигини таъкидлади.

Маълум бўлишича, Усмонов Германияда пул ювиш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва Европа Иттифоқи санкцияларини бузишда айбланмоқда. Бироқ, Berliner Zeitung нашрининг ёзишича, немис расмийларининг бу даъволари бўйича жамоатчиликка ҳали ҳеч қандай далил тақдим этилмаган.

Тадбиркорнинг ўзи Германиядаги кўчмас мулк эгаси эмаслигини таъкидлаб, барча айбловларни дарҳол рад этди. У юқорида тилга олинган объектлардан ижара асосида фойдаланган.

Ўтган ҳафта Алишер Усмоновнинг юристлари DPA ва унинг мақоласини қайта чоп этган бошқа ОАВларни ўз мақолаларини тузатишга мажбур қилишга муваффақ бўлганлиги маълум бўлди.

DPA ва ундан кейин бир неча ўнлаб немис нашрлари ўзларининг сентябрь ойидаги материалларига ўзгартиришлар киритди. Усмонов ҳақидаги мақолалар олиб ташланганини Германиянинг энг йирик интернет-ресурсларидан бири бўлган web.де ва Funke медиа гуруҳига тегишли Westfalenpost газетаси ҳам хабар қилган.

Усмоновнинг адвокатлари, шунингдек, Мюнхен прокуратурасининг веб-сайтидан Алишер Усмоновга оид айбловлар акс этган пресс-релизнинг олиб ташланишига ҳам муваффақ бўлишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг