Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Америка Эронга коронавирусга қарши курашишига рухсат берди

Америка Эронга коронавирусга қарши курашишига рухсат берди

Фото: «News.myseldon.com»

АҚШ коронавирусга қарши вакциналарини сотиб олиши учун Эрон активларини блокдан чиқаришга рози бўлди. Бу ҳақда Эрон Марказий банки раиси Абдулносир Химмати маълум қилди, дея хабар берди «Reuters» ахборот агентлиги.

«Американинг ўзи барча банкларимизга санкция қўллади. Халқаро ҳамжамиятнинг босимини ҳис қилгандан кейингина бунга истисно тариқасида йўл қўйди», — деб ҳисоблайди Химмати.

Аслида Вашингтон Теҳронга шунчаки COVID-19 тарқалишига қарши курашишга рухсат берди. Айтишларича, Эрон марказий банки АҚШ молия вазирлигининг хорижий активларни назорат қилиш идорасидан Швейцария банкига пул ўтказиш учун рухсат олган. Энди Теҳрон вакцина етказиб беришлари учун пул тўлаши мумкин.

Эрон дастлабки 16,8 миллион доза вакцинани импорт қилиш учун тахминан 244 миллион доллар тўламоқчи. Эроннинг «Shifa Pharmed» компанияси ҳам ўз препаратини синовдан ўтказмоқда. Бу эса Эрон ҳукумати ўртасида баҳс-мунозараларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Уларнинг айримлари чет эл вакциналарини сотиб олишни жоиз деб ҳисобласа, баъзилари — асосан Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аъзолари ўзгаларнинг препаратларини қўллашдан хавфсирашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг