Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Марказий разведка бошқармасида оммавий ишдан бўшатиш бошланди

АҚШ Марказий разведка бошқармасида оммавий ишдан бўшатиш бошланди

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг сўнгги икки йил ичида ишга қабул қилинган ходимлари ишдан бўшатила бошланди. Бу ҳақда The New YorkTimes ўзининг учта манбасига таяниб хабар бермоқда.

Ишдан бўшатилганлар агентликнинг Ланглейдаги штаб-квартираси ташқарисидаги офисга чақирилади ва хизмат маълумотларини топширишни сўрашади. Газета маълумотлари аллақачон бошқарма матбуот хизмати томонидан тасдиқланган. 

Газетанинг ёзишича, қанча одам шу тарзда ишдан бўшатилиши номаълумлигича қолмоқда, бироқ ўз манбаларига кўра, раҳбарият барча янги ходимлар билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. 

 Манбаларнинг таъкидлашича, Ланглейда ишдан бўшатишлар асабий баҳоланмоқда. Марказий разведка бошқармасининг баъзи янги ходимлари ҳатто телефонга жавоб беришга қўрқишади. “Ишдан бўшатиш бошқарувдаги маънавиятни бузди ва меҳнат унумдорлигини пасайтирди”, деб ёзади газета. 

Оммавий ишдан бўшатиш суд Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ратклиффнинг ходимларни ўз хоҳишига кўра ишдан бўшатиш ҳуқуқини тасдиқлаганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг