Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШ Теҳрон атрофига, Эрон эса минтақадаги АҚШ объектларига зарба берди

АҚШ Теҳрон атрофига, Эрон эса минтақадаги АҚШ объектларига зарба берди

АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши навбатдаги зарбалар доирасида илк бор Теҳрон атрофидаги ҳудудларга ҳам ҳужум уюштирди. Шунингдек, Кешм ороли, Чобаҳор порти, Семнон вилояти ҳамда Бандар Аббосдаги ҳарбий объектлар нишонга олинган.

Вашингтон маълумотига кўра, зарбалар Эроннинг қўмондонлик пунктлари, ҳаво мудофааси тизимлари, ракета ва дрон мажмуалари ҳамда соҳил кузатув нуқталарига қаратилган. АҚШ, шунингдек, Эроннинг асосий нефт экспорт терминалига йўл олган, Кюрасао байроғи остидаги танкерни ҳам ракета билан нишонга олганини билдирди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, АҚШ ҳужумлари оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлган, 300 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Бунга жавобан Эрон Баҳрайн, Қувайт ва Иорданиядаги АҚШ ҳарбий объектларига ракета ва дронлар билан зарба берди. Баҳрайнда ҳаво ҳужуми хавфи сиреналари ишга туширилган, Қувайт эса душман дронлари ҳужуми ҳақида маълум қилди.

Томонлар ўртасидаги навбатдаги кескинлашув Ҳўрмуз бўғози атрофидаги вазиятни янада оғирлаштириб, минтақадаги ҳарбий можарони янги босқичга олиб чиқмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг