Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Украинага дипломатик нота юборгани маълум бўлди

АҚШ Украинага дипломатик нота юборгани маълум бўлди

AҚШ Давлат департаменти ёзда Украинага Вашингтондан молиявий ёрдам ёрдам олишда давом этиш учун коррупцияга қарши курашга чақирувчи дипломатик нота юборди, дея хабар беради CNN манбалари.

Шунингдек, Киев Халқаро валюта жамғармаси дастури доирасида, жумладан, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ислоҳотлар ўтказиши кераклиги айтилган. Жо Байден маъмуриятининг Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мажбурияти ўзгаришсиз қолмоқда, бироқ Украина коррупцияга қарши кураш чораларини кўрмаса, ёрдамнинг бошқа шакллари хавф остида қолиши мумкин, деб таъкидлайди телеканал.

«Украиналикларга айтилганки, агар бу маблағлардан бирортаси ноўрин ишлатилса, бу Aмериканинг мамлакатга кўрсатадиган барча ёрдамини хавф остига қўяди», деди вазиятдан хабардор манба CNNга.

Украинанинг Вашингтондаги элчихонаси Киев ислоҳотлар сари «шиддат билан» бораётганини айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг