АҚШ вице-президенти гиёҳвандлардан «узр сўради»
АҚШ вице-президенти Ж.Д. Вэнс америкалик гиёҳвандлардан узр сўради. У бу ҳақда Fox News телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«Кокаинни севадиган барча одамлардан узр сўрайман, лекин Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трамп кокаинни севмайди», деди у ва мамлакат расмийлари гиёҳванд моддаларга қарши курашда давом этишини таъкидлади.
Вице-президент баъзи америкаликлар хавфли бўлишига қарамай, ноқонуний моддалардан фойдаланишларини таъкидлади. Вэнс америкалик гиёҳвандларни даволанишга чақирди ва АҚШ маъмурияти фентанил ва кокаинга нисбатан қаттиқ позицияси учун танқидларга қарамай, мамлакат манфаатларини илгари суришда давом этишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олиниши ҳам наркотерроризм айблови билан боғлиқ.
Аввалроқ Вэнс Дания Гренландияни ҳимоя қила олмаганини айтган эди. Шунингдек, у орол АҚШ миллий хавфсизлиги ва ракетага қарши мудофаа тизимининг ишлаши учун жуда муҳим эканлигини таъкидлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter