Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ юз минглаб муҳожирларга ҳуқуқий мақом бермоқчи

АҚШ юз минглаб муҳожирларга ҳуқуқий мақом бермоқчи

Фото: Коммерсант

АҚШ мамлакат ҳудудида тегишли ҳужжатсиз яшаб юрган юз минглаб муҳожирларга ҳуқуқий мақом бермоқчи. Бу ҳақда CBS телекомпанияси номи яширин манбаларга асосланиб хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу чора Қўшма Штатлар ҳудудида камида ўн йилдан бери яшаб келаётган ва АҚШ фуқаролари билан никоҳга эга ноқонуний мигрантларга қўлланилади. Улар ишлашга рухсат ва депортациядан ҳимояланиш кафолатини олади.

Ушбу ташаббус сешанба, 18 июн эълон қилиниш кутилмоқда. Аниқлик киритилишича, режа Оқ уй томонидан ҳозирча маъқулланмаган.

Сўнгги статистик маълумотларга қараганда, АҚШда яшаётган ноқонуний мигрантлар сони 11 миллион нафар атрофида. Янги ташаббус миграция сиёсатини қаттиқлаштириш учун курашаётган Конгрессдаги Республикачилар партияси вакилларининг норозилига сабаб бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг