АҚШда давлат хизматчиларини кескин қисқартириш бошланди

АҚШда миллионлаб давлат хизматчилари қисқартиришга тушди — уларга саккиз ойлик маош тўланиб, бу даврда кўзда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолиши кўрсатилган хатлар жўнатилмоқда. Америка ҳукуматини қисқартириш бўйича жиддий қадам ташланмоқда, деб хабар берди BBC.
Эътиборли томони, қисқартиришлар ташаббусига коронавирус пандемиясидан сўнг масофадан ишлаётган барча давлат хизматчиларига ишхонага қайтиш талаби қўйилганидан сўнг киришилди. Давлат идораларида ишловчи миллионлаб америкаликларга келган хатларда 6 февралгача бир қарорга келиш шартлиги айтилган. Агар улар ишдан бўшашга розилик беришса, 8 ойлик маошни олишади ва бу даврда кўзда тутилган барча имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
Президент Доналд Трамп маъмурияти ушбу таклифга давлат хизматчиларининг 10 фоизи ёки 200 минг нафари розилик беришини кутмоқда. Қисқартириш ислоҳоти ҳукуматга 100 млрд долларгача тежаб қолишда ёрдам беради, дейишмоқда Трампнинг тарафдорлари.
Кадрлар билан ишлаш бошқармаси ишдан бўшашни истамаганлар келажакда барибир қисқартиришга тушиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter