Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда энг йирик ер эгаларининг номлари очиқланди

АҚШда энг йирик ер эгаларининг номлари очиқланди

АҚШдаги энг йирик ер эгалари орасида CNN телеканали асосчиси ва «Формула 1» эгаси ҳам бор.

Қўшма Штатлардаги энг йирик ер эгаси — Sierra Pacific Industries ёғоч ишлаб чиқарувчи компаниянинг эгаси бўлган Эммерсонлар оиласи ҳисобланади. Иккинчи ўринда «Формула 1» эгаси Мелоун, учинчи ўринда CNN асосчиси Тед Тёрнер жойлашган.

Land Report 100 рейтингига кўра, Эммерсонлар оиласи 2021 йилдан бери биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Оила Sierra Pacific Industries орқали Калифорния, Орегон ва Вашингтонда 2,411 миллион акр (тахминан 1 миллион гектар) ерга эгалик қилади.

Мелоуннинг 2,2 миллион акр (тахминан 900 минг гектар) ери бор. У Liberty Media корпорациясига эгалик қилади, унинг активлари «Формула 1»ни ўз ичига олади.

Тед Тёрнер 2 миллион акр (тахминан 810 минг гектар) ерга эгалик қилади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, «Тёрнернинг ўнлаб мулклари ҳудуди бўйича Эллоустоун миллий боғига тенг жойни эгаллайди». Бу ҳудудларда ҳайвонларнинг турли наслларини сақлаб қолиш ишлари олиб борилмоқда.

Forbes миллиардерлар рейтингида Эммерсонлар оиласи 541-ўринда (5,3 миллиард доллар), Мелоун 201-ўринда (10 миллиард доллар), Тёрнер 1238-ўринда (2,5 миллиард доллар).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг