Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда яна Гренландия масаласи: Дания қатъий норозилик билдирмоқда

АҚШда яна Гренландия масаласи: Дания қатъий норозилик билдирмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Луизиана штати губернатори Жефф Лэндрини Гренландия бўйича махсус вакили этиб тайинлади. Трампнинг айтишича, Лэндри «Гренландия миллий хавфсизлик учун қанчалик муҳим эканини яхши тушунади ва мамлакат манфаатларини қатъият билан ҳимоя қилади».

Гренландияга эгалик қилувчи Дания Трампнинг оролга нисбатан навбатдаги даъволарига кескин норозилик билан жавоб берди. Ташқи ишлар вазири Ларс Лёкке Расмуссен махсус вакил тайинланишини «мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат» деб атади. Дания ҳукумати норозилик билдириш учун Копенгагендаги АҚШ элчисини ТИВга чақирди.

Трамп илк президентлик муддатидаёқ Гренландияни аннексия қилиш истагини билдирган эди. Республикачининг фикрича, бу миллий ва «халқаро хавфсизлик» манфаатлари билан боғлиқ. Гренландия ҳам, Дания ҳам бу даъволарни қатъиян рад этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг