Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арнолд Шварценеггер Германияда тўхтатиб қолинди

Арнолд Шварценеггер Германияда тўхтатиб қолинди

Таниқли актёр, Калифорния штати собиқ губернатори Арнолд Шварценеггер Мюнхен аэропортида қимматбаҳо Швейцария Audemars Piguet соати туфайли ушланди.

Aктёр аэропортдаги полиция бўлимида бир неча соат вақт ўтказди, у ерда соатни ким ошди савдосида сотмоқчи эканлигини тушунтирди, деб ёзади Bild нашри.

Шварценеггер Мюнхендан Бутунжаҳон иқлим саммити бўлиб ўтаётган Aвстриянинг Кицбюэл шаҳрига боришни режалаштирган.

Мюнхен Бош божхона бошқармаси матбуот котиби Томас Майстернинг айтишича, актёр солиқ тўлашдан бўйин товлагани учун тергов қилинмоқда. Соат импорт товар сифатида рўйхатдан ўтказилиши керак эди, дея тушунтирди у.

Audemars Piguet соатларининг ўртача нархи 50 минг долларни ташкил этади, баъзи моделларнинг нархи бир неча юз минг долларгача етиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг