Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Aсқар Aкаев сўроқ қилинганидан кейин интервью берди (видео)

Aсқар Aкаев сўроқ қилинганидан кейин интервью берди (видео)

Фото: «Kg.akipress.org»

Аввалроқ Асқар Акаев мамлакатга қайтгани, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан сўроқ қилиниши ҳақида хабар берилганди.

2005 йил март воқеаларидан сўнг мамлакатни тарк этган Қирғизистоннинг собиқ президенти Aсқар Aкаев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқ қилингач, биринчи баёнотини берди, деб ёзмоқда хориж матбуоти.

«Биласизми, лойиҳа юзасидан менга даъволари бор. Шу боис тергов билан келишдим, терговга ёрдам бермоқчиман. Шунинг учун Қирғизистонга бир ҳафтага келдим», — деди Aкаев.

Бироқ у тергов билан қандай шартларга рози бўлгани ва ҳибсга олинмаслигига ким кафолат бергани ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортди.

«16 йилдан сўнг ўз ватанимга қайтганимдан жуда хурсандман ва бахтиёрман! Шунинг учун республика раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Жапаров рухсат берди. Мамлакат олдига кўп вазифалар қўйилган, янги раҳбариятнинг иқтисодиётни қандай тиклаш борасида режалари бор, шунинг учун мен ўз имкониятларим даражасида бунга ҳисса қўшмоқчиман», — деди Қирғизистоннинг собиқ президенти.

У, шунингдек, «Қумтор» қандай қурилгани, қандай хатоларга йўл қўйилгани ҳақида гапиришга тайёрлигини билдирди.

«Ҳеч қайси президентга даъвойим йўқ. Худойим ўз муаммоларимни ҳал қилишни насиб қилсин, президентларга нима бўлишини изоҳламайман», — деди Aкаев.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг