Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AstraZeneca йиллик даромадни 80 млрд долларга чиқармоқчи

AstraZeneca йиллик даромадни 80 млрд долларга чиқармоқчи

Фото: ТАСС

Британиянинг йирик фармацевтика компанияси — AstraZeneca ўз олдига дадил мақсад қўйди ва 2030 йилда $80 млрд даромадга чиқмоқчи.

Компания ўз мақсадига саратон, жуда кам учрайдиган ҳамда бошқа касалликларга қарши 20 хил янги дори 2030 йилга қадар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳисобига эришмоқчи.

AstraZeneca бош ижрочи директори Паскал Сорио Кембриждаги штаб-квартира ва лабораторияларда акциядорларга ушбу режалар ҳақида маълумот берди. Айтилишича, 20 та янги дорининг 5 таси онкологик касалликларни даволаш учун мўлжалланган бўлиб, улар йилига 5 млрд долларгача давромад келтириш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг