Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Атамбаев ва адвокатининг тергов қамоғидаги суҳбатини махфий тинглаш бўйича жиноят иши очилди

Атамбаев ва адвокатининг тергов қамоғидаги суҳбатини махфий тинглаш бўйича жиноят иши очилди

Фото: kloop.asia

Қирғиз Республикасининг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев билан МХДҚнинг тергов қамоғидаги учрашувни эшитиш факти бўйича судгача текширув бошланди. Бу ҳақда Атамбаевнинг оқловчиларидан бир Замир Жоошев билдирди.

Унга кўра ишни Ҳарбий прокуратура Жиноят кодексининг «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддасининг иккинчи бўлими «Ўзи ёки бошқа одамлар учун фойда ва манфаат олиш мақсадида ёки бошқа мақсадда қилинган иш» бўйича қўзғалган.

Замир Жоошев Атамбаевнинг МХДҚнинг тергов қамоғидан яна бир оқловчиси Сергей Слесарев билан бўлган суҳбатининг дискини унга номаълум фуқаро берганини 17 ноябрда маълум қилган. У одам дискни 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси Оқ уй босиб олинганда президентнинг иш кабинетидан топиб олганини айтган. Унинг устига «АША - Слесарев - 42 дақиқа» деб ёзилган.

«Мен энди Сооронбай Жээнбековнинг кабинетидан топилган деб аниқ айтолмайман. Бироқ манба ўша ердан олинганини тушунтирди. Унга ишонмасликка менда асос йўқ. Сабаби у оддий фуқаро ва бу дискни бошқа жойдан олиш имкони йўқ деб ўйлайман», — деган у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг