Алмазбек Атамбоев ўзбек-қирғиз низосида айбланяпти
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга 2010 йилдаги ўзбек-қирғиз низоси бўйича мансабни суиистеъмол қилиш айблови қўйилмоқда. Бу ҳақда унинг адвокати «Интерфакс»га маълум қилган.
«2010 йил июнь воқеалари бўйича Алмазбек Атамбоев мансабни суиистеъмол қилишда айбланмоқда. У шубҳали хабар олиш ва ҳужжатларни имзолаш билан боғлиқ барча тергов ҳаракатларида қатнашишдан бош тортган. Атамбоев июнь воқеаларининг олдини олиши мумкин эди», деган адвокат.
Қирғизистон воқеалари бўйича тергов иши 2021 йилда амалдаги президент Садир Жапаров топшириғига кўра қайта тикланган.
Июнь воқеалари
2010 йил 10-15 июнь кунлари Қирғизистон жанубидаги Ўш ва Жалолобод вилоятларида ўзбек ва қирғиз тўқнашуви юз берган. Расмий маълумотларга кўра, 442 киши ҳалок бўлган, 2 мингдан ортиқ одам жароҳат олган.
Ўша пайтда апрель ойида Атамбоев вақтинчалик ҳукуматнинг иқтисод бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган ва июлгача ишлаган.
Атамбоев 2020 йил Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган. Унга Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айблов қўйилган.
2021 йилда эса Қирғизистон Олий суди Алмазбек Атамбаевнинг 2013 йилда жиноий тўда бошлиғи Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш ҳақидаги ишини қайта тиклаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter