Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бангладешда исёнлар сабабли қўзғатилган барча жиноий ишлар ёпилди

Бангладешда исёнлар сабабли қўзғатилган барча жиноий ишлар ёпилди

Фото: CentralAsia.media

Бангладеш муваққат ҳукумати талабалар ва жамоатчиликнинг исёнкор ҳаракатини бостириш мақсадида қўзғатилган барча жиноий ишларни ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат адлия вазирлиги баёнот берди.

Қарор 2024 йилнинг 1 июлидан 5 августига қадар бўлган ишларни ўз ичига олади.

Фақат намойишлар даврида қотилликка дахлдор бўлган шахслар бундан истисно, улар тегишли жавобгарликка тортилади.

The Daily Star газетаси ёзишича, Бангладешда ҳукуматга қарши исёнлар даврида камида 10 минг киши ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг