Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бангладешда муваққат ҳукумат Нобел лауреати Муҳаммад Юнусга топширилди

Бангладешда муваққат ҳукумат Нобел лауреати Муҳаммад Юнусга топширилди

Фото: France 24

Бангладешда бош вазир истеъфога чиқиб, чет элга қочиб кетганидан сўнг шакллантирилган муваққат ҳукуматни Нобел мукофоти лауреати Муҳаммад Юнус бошқаради. Юнуснинг тайинланганини Associated Press агентлиги мамлакат президентининг матбуот котиби Жайнул Обидиндан телефон орқали аниқлади.

Аввалроқ исёнчилар 84 ёшли Муҳаммад Юнусдан муваққат ҳукуматни бошқаришни сўрашган ва у уларнинг ишончидан таъсирланганини айтиб, розилик берганди.


Муҳаммад Юнус — 2006 йилда Нобел тинчлик мукофотини қўлга киритган. У ва у асос солган Grameen Bank Бангладешнинг «иқтисодий ва ижтимоий тараққиёти йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун» мукофотга лойиқ топилганди. Юнус банк орқали қашшоқ аҳолига микрокредитлар беришни йўлга қўйган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг